Тошкентда Captiva билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
14 Ноябрь
2090Кеча, 13 ноябрь куни Тошкентда Captiva билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 21:00 ларда Юнусобод тумани КХАЙ кўчаси Минор масжиди қаршисида ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси ва 2004 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Captiva русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Spark транспорт воситасининг ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti бетон тўсиққа урилиб ағдарилганди. Воқеа саҳар соат 05:00 атрофида Паяриқ туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-49 автомобиль йўлининг 12-километрида содир бўлган. Аниқланишича, Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль назоратини йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Ҳозирда туман ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.