Тошкентда BYD электровелосипедни уриб юборди
3-саҳифа
−
09:20 2693 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида BYD электровелосипедни уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча 2 апрель куни соат 15:50 да Юнусобод тумани Юсуф Хос Ҳожиб – В. Воҳидов кўчалари кесишган чорраҳада 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги BYD русумли автомобиль чапга бурилиш вақтида, ҳаракатланиб келаётган 1996 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги электровелосипедни уриб юборган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида электровелосипед ҳайдовчиси ҳамда BYD автомобили ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида HOWO русумли юк машинаси велосипедчини уриб кетиши оқибатида у вафот этганди.
Live
Барчаси