Тошкентда BYD автобус билан тўқнашди
Жамият
−
10 Февраль
4513Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида автобус ва BYD ўзаро тўқнашди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса жорий йилнинг 8 февраль куни соат 07:15 ларда Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасида содир бўлган.
Қайд этилишича, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги BYD ҳамда 1992 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. бошқарувида бўлган YUTONG русумли автобус ўзаро тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Миробод туманида Kinglong русумли автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси
Тренддагилар



