Тошкентда BMW 850i иштирокида ЙТҲ юз берди. 8 та машина шикастлангани айтилмоқда
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2020
11939Бугун, 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида BMW 850i русумли қимматбаҳо автомобиль бир нечта автомобиль тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео ва суратлар тарқалди.
Видеоларга берилган изоҳда айтилишича, ЙТҲ Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси қаршисда, Амир Темур кўчасида содир бўлган.
ЙТҲга Nexia-3 автомобилининг BMW 850i йўлига чиқиб қолиши сабаб бўлгани айтилмоқда. “Иномарка” ҳайдовиси Nexia-3 дан қочишга уриниб, Malibu билан тўқнашган. Машина кейин ҳам бир қанча автомобилга зарар етказган.
ЙТҲ да жами 8 автомобиль зарар кўргани айтилмоқда. Изоҳларда айтилишича, биргина BMW 850i`нинг200 минг АҚШ долларига тенг.
Ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.