Тошкентда бир неча кўчалар ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 1 апрель куни дуатлон бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан бир нечта кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 апрель куни “Янги Ўзбекистон” боғида ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Шу сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

  • Соат 07:00 дан 08:00 гача – Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;
  • 08:00 дан 12:00 гача – Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида  ҳар икки йўналишда тўлиқ;
  • 08:00 дан 12:00 гача – Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

“Ҳайдовчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қиламиз”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳри дуатлон Янги Ўзбекистон боғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made