Тошкентда бир қатор кўчалар югуриш мусобақаси сабабли вақтинча ёпилади
Жамият
−
17 Май 2023
4375Жорий йилнинг 21 май куни “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача:
• Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача.
21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача:
• Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
• Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.
“Ҳайдовчилардан узр сўраган ҳолда, уларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.