Тошкентда бир-бирига туташ уйлар ёнди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги бир неча хонадонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 1 апрель куни соат 01:45 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Пахтакор” маҳалласида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Чақирувга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:31 да ўраб олинган ва соат 02:37 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида “Кичик ҳалқа йўли” кўчасида жойлашган хонадон ошхонасининг 15 квадрат метр майдонда том қисми, “Уйғур тор” кўчасида жойлашган хонадонларнинг 80 квадрат метр майдонда томи ва ички қисми 25 ва 20 квадрат метр майдонда том қисмлари (жами хонадонларни 140 квадрат метр майдони) ёнган.

Ёнғин сабаби  ва зарар миқдори аниқланмоқда. 

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади ФВВ баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг