Тошкентда аёл 2 яшар гўдаги билан вафот этди

Жамият

image

Тошкент вилояти ва Андижонда ис гази икки оила ҳаётида аянчли из қолдирди. Натижада бир оила вакиллари вафот этди. Бу ҳақда Бош Прокуратура хабар берди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни соат 04:15 ларда Янгийўл тумани, Иттифоқ маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган аёл Н.М. ва унинг 2018 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди яшаш уйининг ётоқхонасидаги газ печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, худди шу куни соат 16:00 ларда Андижон шаҳри, Сой маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган аёл Д.Х.нинг яшаш хонадонида чақнаш юзага келганлиги натижасида ўзи ва 2 нафар фарзанди А. ва Б. турли даражадаги енгил куйиш тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ис гази

Баҳолаганлар

618

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг