Тошкентда автомобиль йўлида яланғоч чўмилган йигитга чора кўрилди
Жамият
−
01 декабр 2021 14809 1 дақиқа
Аввалроқ Тошкентда мактаб ўқувчиси йўл ўртасида чўмилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат Мирзо Улуғбек туманида юз берганди.
Мирзо Улуғбек номидаги МАФИФИДУМ мактабнинг ўқувчилари 17 ёшли Т.С. ва О.М. Буюк ипак йўли кўчасининг автомобиллар ҳаракати қисмида ҳаёти учун ҳавфли бўлган (тренд) ноодатий ҳаракатлар амалга оширган.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссиясида ушбу ўқувчилар ҳаракатига қонуний чора кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-модданинг 1-қисмига асосан ҳар бир ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди.
Маълумот учун, мазкур модда бўйича ҳуқуқбузар БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага тортилади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август