Тошкентда ўқувчи автомобиль йўлида чўмилди (видео)
Local
−
16 November 2021 26971 1 minute
Интернет тармоғида йўлнинг ўртасида чўмилаётган бола акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати ахборот берди.
Қайд этилишича, воқеа Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. 17 ёшли мактаб ўқувчилари Т.С. ва О.М. Буюк ипак йўли кўчасининг автомобиллар ҳаракати қисмида бўла туриб, ҳазил учун видео туширишган. Видеода Т.С. ўзининг устига бир челак сувни сепган.
Хабарга кўра, мазкур факт асосида ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган. Ота-оналарга фарзанд тарбияси борасидаги мажбуриятлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) мазмун ва моҳияти тушунтирилди.
Юқоридаub моддалар асосида тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Мирзо-Улуғбек тумани Вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссиясига қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28