Тошкентда автобус велосипедчини уриб кетди 

3-саҳифа

image

Кеча, 7 февраль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида автобус ва велосипед ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 21:50 ларда туманнинг Алишер Навоий кўчасида 2002-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Yutong русумли автобус ҳамда 2006-йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги велосипед тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ ортидан велосипед ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида велосипедчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўқнашув ЙТҲ Тошкент велосипед автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг