Тошкентда автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Олам
−
24 Сентябрь
3795Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва “гармошка”ли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат бугун, 24 сентябрь куни соат 10:10 атрофида содир бўлган. “12-автобус саройи” филиали тасарруфидаги King Long русумли 131-сонли автобус ҳайдовчиси Қ.А. Талабалар кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида “Мусиқа мактаби” қаршисида Cobalt ва Tracker билан тўқнашган.
Дастлабки маълумотга кўра, ушбу ЙТҲ Cobalt ҳайдовчиси айби билан келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида икки енгил машина ҳамда автобус техник шикастланган. Автобус йўловчиларга зарар етмаган.
“Tracker ҳайдовчиси К.Ф, йўловчиси Т.М ва Э.А. енгил тан жароҳати олган, барча жабрланувчиларнинг аҳволи яхши”, дейилади хабарда.
Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳри ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 сентябрь куни Самарқанд вилоятида Tracker пиёдалар йўлагидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборганди.