Тошкентда автобус 13 ёшли қизни уриб кетди
3-саҳифа
−
02 Апрель 3132 1 дақиқа
Бугун, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида MAN русумли автобус 13 ёшли қизни уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, тахминан соат 12:40 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 1975 йилда туғилган ҳайдовчи MAN русумли автобусни бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар йўлагидан светофорнинг қизил чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 2012 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида пиёдаларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилганди.
Live
Барчаси