Тошкентда автобус ҳам Қурбон ҳайити куни бепул хизмат кўрсатади
Жамият
−
12 Июнь
441316 июнь куни Қурбон ҳайити куни муносабати билан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Қурбон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан масжидларга келиб-кетишда пойтахт аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри жамоат транспорти фаолияти тонги соат 03:00 дан бошлаб йўлга қўйилади.
Шунингдек, шаҳар автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қурбон ҳайити куни метро 7 соат бепул бўлиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси