Тошкентда ариққа қурилиш материалини оқизган фуқаро жазога тортилди (видео)
3-саҳифа
−
11 Март
5217Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Қорақамиш коллекторидаги сув оқ рангда оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга пойтахт Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Олиб борилган ўрганиш натижасида қурилиш материали ҳисобланган суюқ “шпаклёвка”ни қонунга хилоф тарзда Қорақамиш коллекторига ўзбошимчалик билан оқизгани аниқланган. Мазкур қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари (3 400 000 сўм) миқдорида жарима белгиланган.
Шунингдек, ифлослантирилган Қорақамиш коллекторидан экологик лаборатория учун таҳлил намуналари олинган, бугунги кунда мутахассислар томонидан текширувлар ўтказилмоқда. Текширув ишларининг якуний натижалари бўйича табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, қоплама тўловлари ундирилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент иссиқлик электр станциясида мазутдан фойдаланилаётганлиги аниқланган ва ИЭС атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 млрд 23 млн сўм (атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 759 млн, нефть маҳсулотлари билан ерни ифлослантирганлик учун 264 млн) миқдорида жаримага тортилганди. 6 февралда эса Янги Ангрен ИЭСнинг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори экани аниқланди ва у 1 млрд 3 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
LiveБарчаси