Тошкентда афғонистонлик тадбиркор “ухлатилди”

Жамият

image

Тошкентда фирибгар Афғонистон фуқароси бўлган тадбиркорни чув туширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро С.Т. (1956 й.т. ишсиз) Афғонистон фуқароси (1989 й.т. МЧЖ раҳбари) Н.Г.га Юнусобод туманида жойлашган “Олой деҳқон бозори” АЖ ёнида қурилиш учун ер майдони ва Тошкент шаҳридан 2 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 10 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 7 октябрь куни Бош прокуратура Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан фуқаро С.Т.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Бош прокуратура тадбиркор

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг