Тошкентда аҳоли “свет” сўраб, жанжал кўтарди
3-саҳифа
−
14 Январь 2023
31533Ижтимоий тармоқларда Тошкентда электрда узилишлар бўлаётганидан шикоят қилиб, электр тармоклари корхонасида тўпланган аҳолининг жанжали акс этган видео тарқалди. Кадрларда кўриниб турибдики, одамлар корхона масъулларидан нега “свет” йўқлиги ҳақида сўраб келган, корхона ходимлари эса уларга эшикларни ҳам очмаган.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот раҳбари Фахриддин Нуралиев билан боғланганда, воқеа пойтахтнинг Юнусобод тумани 11-мавзесида содир бўлгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, Юнусобод туманида айни вақт электр тармоқларида авария ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса туманда вақти-вақти билан “свет” ўчиши ҳамда одамларнинг норозилигига сабаб бўлган.
“Кучли совуқ туфайли, ҳатто, газ босими ҳам тушган. Шу туфайли одамларнинг умиди фақат электрдан. Юкламалар кўпайиб кетганлиги сабаб, тармоқлар ва трансформаторларда узилиш бўляпти. Масъуллар манзилга келиб тўпланганларга тушунтириш ишларини олиб борди. Ҳозир одамлар тарқаган”, дейди Фахриддин Нуралиев.
Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилиши маълум қилинди.
Бундан ташқари пойтахтнинг Чилонзор, Учтепа, Тошкент вилоятининг Қибрай туманларида ҳам электрда узилишлар бўлаётгани айтилмоқа.
Акобир Мисиралиев
LiveБарчаси