Тошкентда 8 та туман аҳолиси 2 кун иссиқ сувсиз қолади
Жамият
−
22 Май 2023 7940 2 дақиқа
Пойтахт Тошкентнинг Миробод, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Сергели, Яшнобод туманларида бугун, 22 май куни соат 09:00 дан эртага, 23 май соат 20:00 гача иссиқ сув ўчирилди.
Қуйида иссиқ сув таъминотидан вақтинча узиладиган ҳудудлар рўйхати келтирилган.
Миробод туманининг Нукус кўчаси, 1-пр. Катта Миробод, 7-тор Мироншоҳ, Авлиёота кўчаси, Госпиталь даҳаси, Миробод, Катта Миробод, Авлиёота-Нукус, Афросиёб-Госпиталь, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, А.Темур, 1-тупик Нукус, Истиқбол, Шаҳрисабз, Т.Шевченко, Фидокор, Афросиёб, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Г.Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон, И.Каримов кўчалари;
Чилонзор туманининг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 16, 17, 18, 19, 20а, Э, С, И-24 мавзелар, Муқимий, Лутфий, Дўмбиробод, Арнасой, Наққошлик, Чилонзор, Боғистон, Нафосат, Чўпонота кўчалари;
Мирзо Улуғбек туманининг А.Тўқай, Ўзбекистон овози кўчалари;
Шайхонтоҳур туманининг Оқтепа мавзеси, Гулҳаний кўчаси, Оқтепа микрорайони, Самарқанд Дарвоза, Есенина, Нурафшон ва Увайсий кўчалари;
Юнусобод туманининг Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Ш.Рашидов кўчалари;
Яккасарой туманининг Бобур, Х.Умаров, КХАЙ, А.Қаҳҳор, Нукус, К.Бешёғоч, Х.Сулаймон, Глинка, Қўшбеги, Бошлиқ 1-тор кўча, Қушбеги, Чўпонота кўчалари, Руставели, Боғибўстон, Яккасарой 1 - тор кўча, Яккасарой 2-тор кўча, Нурмуҳаммадов, Комил Яшин, Сафдош, Муқимий, Суқрот, Муқимий 1-тор куча, Шоҳжаҳон, Акромхўжаев, Ракат мавзеси, Ракат, Имом ат-Термизий, Ўрикзор, Ўрикзор 1-тор кўча, Жамшид Шоший, Жамшид Шоший 1-тор кўча 1, Белариқ, Тошбўлоқ, Ботир Бобоев, Аския, Абдулла Авлоний, Юсуф Хос Ҳожиб, Жийдазор, Братислава, Ракатбоши, Миробод, Кўҳинур, Тафаккур, Боғсарой, Воҳидов, Сарабустон, Юнус Ражабий, Самарқанд, Афросиёб, Шароф Рашидов кўчалари;
Сергели туманининг С.Толипов, М.Ҳадар, Олтин Водий кўчалари ва И.Каримов номли аэропорт;
Яшнобод туманининг С. Азимов, Элбек, Тўйтепа, Истиқлол, Истиқбол, Шаҳрисабз, Махтумқули кўчаларида иссиқ сув вақтинча ўчирилди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025