Тошкентда 8 та солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
21 Февраль 4846 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги 8 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан қуйидагилар солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган:
- Учтепа туманига – Абдумухтор Абдуғофурович Маликов;
- Янгиҳаёт туманига – Мирқосим Азиз ўғли Маҳмудов;
- Бектемир туманига – Жамшид Маликович Бурхонов;
- Чилонзор туманига – Искандаржон Солижонович Қодиров;
- Юнусобод туманига – Камолиддин Йўлдошевич Тошпўлатов;
- Мирзо Улуғбек туманига – Улуғбек Актамович Ҳотамов;
- Шайхонтоҳур туманига – Наврўз Абдуваҳоб ўғли Абдуваҳобов;
- Сергели туманига – Фирдавс Шуҳратович Қобилов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Музаффарович Мирпўлатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўз раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри солиқ идораларини танқид қилган ва қатор раҳбарларини ишдан олганди. Шунингдек, Тошкентдаги барча туман солиқ инспекцияларининг бошлиқларини ишдан олишни буюрган эди.
Live
Барчаси