Солиқ қўмитаси ходимлари устидан текширув бошландими?

Local

−

image

Ижтимоий тармоқларда Солиқ қўмитаси раиси номидан очилган сохта аккаунт орқали идора ходимларига турли хабарлар юборилмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди. 

Хабарларда ходимлар фаолияти текширувдан ўтказилаётгани, улар шахсий тавсифнома тақдим этиши кераклиги айтилган. Шунингдек, яқин вақт ичида улар билан Бош прокуратура ходими боғланиши билдирилган.

Солиқ қўмитаси мазкур хабарлар асоссиз эканини қайд этиб, уларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.

Идора фуқароларни бундай хабарларга ишонмасликка, маълумотларни фақат расмий манбалардан олишга ва фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзвекистонда 1 млн сўмлик банкнота муомалага чиқарилгани ҳақида фейк хабарлар тарқалган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends