Тошкентда 5 балли магнит бўрони бўлиши кутиляпти
Жамият
−
01 Октябрь 2022
9915Дам олиш кунлари Тошкентда G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Мутахассисга кўра, 29-30 сентябрь кунлари қуёшдаги актив чиқнаш зоналарида циклик қуёш чақнашлари рўй берган. Мазкур чақнашлар 1-2 октябрь кунлари шимолий ярим шарнинг ўрта кенгликларидан юқори минтақаларида 5 балли магнит бўронларини келтириб чиқариши прогноз қилинмоқда.
Хусусан, пойтахт Тошкентда ҳам 1-2 октябрь кунлари 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутиляпти.
Қутбий кенгликларда эса кишилар фаол қутб ёғдуси ҳодисаларига гувоҳ бўлиши мумкин.
Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкоголь маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.