Тошкентда 42 ёшли пиёдани бир машина уриб, иккинчиси босиб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 5 июль куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 42 ёшли пиёдани бир машина уриб, иккинчиси босиб кетди. Ўлим билан тугаган мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун соат тахминан 00:05 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида рўй берган. 43 ёшли ҳайдовчи З.Ю. “Hyundai Santa Fe” русумли (давлат рақам белгиси 01 М 014070) автомобилда ҳаракатланиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. 

Зарба оқибатида пиёда йиқилган ва бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.Х. бошқарувидаги “Toyota” русумли автомобилнинг тагида қолиб кетган.

Оқибатда 42 ёшли пиёда В.С. олган тан жараҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. 

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

479

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг