Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ рўй берди
3-саҳифа
−
18 Июнь
4037Тошкент шаҳрида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Келтирилишича, кеча, 17 июнь куни соат тунги 03:00 ларда пойтахтнинг Чилонзор тумани Муқимий кўчасида рўй берган ушбу ЙТҲ тўртта автомобиль иштирокида содир бўлган.
Булар 1998 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган MENLO русумли автомашина, 1999 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашина, 1992 йилда туғилган M.Р. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2107” русумли автомашина ҳамда 1990 йилда туғилган Б.Р. бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашиналар бўлган.
Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида MENLO русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда сўнгги 5 ойда 29 киши ЙТҲ қурбони бўлгани ҳақида хабар берилганди.