Тошкентда тўртта машина тўқнашди
3-саҳифа
−
20 январ 2021 10437 1 дақиқа
Тошкентнинг Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўлида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса Lacetti йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиши натижасида юз берган. Lacetti Toyota Camry билан тўқнашган, ундан кейин Matiz ҳамда Mazda’га урилган.
Ҳодиса натижасида Matiz, Toyota Camry ҳайдовчилари ва йўловчилари – унинг рафиқаси ва вояга етмаган фарзанди жароҳат олган. Жароҳатланганлар тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда автобус пиёдани уриб юбориши натижасида жабрланувчи ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август