Тошкентда 57 ёшли эркак йўл ўртасида аёвсиз дўппосланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бир фуқаро бошқа фуқарони аёвсиз ураётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, кеча, 9 март куни тахминан соат 18:00 ларда Яккасарой тумани, Шота Рутавели кўчасида 1990 йилда туғилган К.И. ўзининг таниши 1969 йилда туғилган Б.А. билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи Б.А. тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи К.И. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган сув таъминоти ходими калтакланиб, боши ёрилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Безорилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг