Тошкентда 3 та Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 ноябрь куни пойтахт Тошкентдаги бирданига 3 та Malibu автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда. 

Воқеа соат 13:30 атрофида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 54-уй қаршисида содир бўлган. 

Ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган У.О. бошқарувидаги Malibu ҳамда ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги Malibu ва яна бир ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Malibu автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, 37 ёшли ҳайдовчи У.О. тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

646

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг