Тошкентда 26 яшар йигит хотини иштирокида ваҳшийларча ўлдирилди
Жамият
−
10 Октябрь 2019
38759Жорий йилнинг 5 октябрь куни ХАТБ “Универсал банк” Тошкент филиали бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган 26 яшар Аббос ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуратураси хабар бермоқда.
Банк ходимининг мурдаси 5 октябрь куни соат тахминан 04:30 ларда Шайхонтоҳур тумани, Киркий кўчасида жойлашган уйнинг ётоқхонасидан, бўйин соҳасидан дазмол шнури билан бўғилган ҳолатда топилган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Аббос А.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан бўғилишидан келиб чиққан механик асфикция натижасида юз берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 5 октябрь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор-тергов ҳаракатларида аниқланишича, Камола А. турмуш ўртоғи Аббос А. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо сабабли уни қасддан ўлдириш ҳақида қариндоши Отабек Х. билан жиноий тил бириктирган. Отабек Х. Эса шу йилнинг 4 октябрь куни соат 19:00 ларда Аббос А.нинг яшаш уйига келиб, хонадон меҳмонхонасидаги стол остига беркинган. Камола А. билан унинг турмуш ўртоғи Аббос А.ни ўлдириш учун қулай фурсат кутиб, 5 октябрга ўтар кечаси соат 00:30ларда ётоқхонага кириб, Аббос А. уйғоқ бўлганлиги сабабли унинг устига чиқиб, юз қисмига чап қўли мушти билан бир неча зарбалар бериб, сўнгра олдиндан тайёрлаб қўйилган дазмол электр сими билан бўйин соҳасидан бўға бошлаган.
Натижада, Аббос А. ўзига нисбатан бўлаётган тажовуздан ҳимояланиб, яқин қариндошларини ёрдамга чақира бошлаган вақтида Камола А. ўз турмуш ўртоғининг юз қисмига ёстиқ билан босиб, унинг нафас йўлларини беркитиб, Аббос А.ни қасддан ўлдиришган.
Сўнгра, Отабек Х. хонадонда бўлган марҳум Аббос А.га тегишли 2 та уяли телефон аппаратлари, 500 АҚШ доллари ва 110.000 сўм пулларини ҳамда жиноят изларини яшириш мақсадида шериги Камола А.га тегишли 1 дона уяли телефон аппарати ва тилла тақинчоқларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Камола А. эса жинояти фош этилишини олдини олиш ва жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида шу кеча унга ва турмуш ўртоғига нисбатан номаълум шахслар томонидан босқинчилик содир этилганлигини айтиб, марҳумнинг ота-онасини ўйғотган.
Тергов давомида Отабек Х.нинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув давомида Аббос А.нинг уйидан олиб кетилган тилла буюмлар ертўлага яшириб қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Иш бўйича жорий йилнинг 7 октябрь Отабек Х. ва Камола А.лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан айблов эълон қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси