Тошкентда 25 яшар самарқандлик йигит ўлдириб кетилди
Жамият
−
15 Сентябрь 2019
11256Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Тошкентда асли самарқандлик бўлган 25 яшар Ш.Х ўлдириб кетилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 12 сентябрь куни соат 11:00 да самарқандлик 25 ёшли Шокир Х.нинг қўшниси Шокир ижарага олган хонадон эшиги остида қон рангига ўхшаш изларни пайқаб қолган. Аёл бу ҳақида хонадон эгасига телефон орқали хабар берган, хонадон эгаси етиб келгач, уй ичида Шокир Х.нинг танасини топиб, ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берган.
Ушбу факт асосида прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (“Қасддан одам ўлдириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Хонадонни кўздан кечириш вақтида жинсий алоқанинг яққол излари қайд этилган.
Тезкор-тергов тадбирлари давомида видеокузатув камералари ёзувлари ўрганилди, эҳтимолий гувоҳлар билан сўроқ ўтказилди. Гумонланувчи – Олмазор туманида яшовчи, вақтинча ишсиз 28 ёшли Одилжон Ю. эканлиги аниқланган.
Шу куннинг ўзида гумонланувчи Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинди. Қўлга олинган шахс сўроқ вақтида Шокир Х. билан “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида танишгани, 11 сентябрь куни учрашишга келишганлари, соат 21:30 да у жабрланганни хонадонига келгани, хонадон ичида улар орасида келишмовчилик юзага келиб, натижада Одилжон сувенир пичоқ билан Шокирни бўйин ва қўл қисмларига бир неча бор урганини маълум қилган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь