Тошкентда 22 ёшли қиз Mercedes-Benz`да икки пиёдани уриб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
05 Март 2021
12521Бугун, 5 март куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди, яна бир пиёда жароҳатланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ҳодиса Яккасарой тумани Боғишамол туманида соат тахминан 9:30 ларда юз берган. Mercedes-Benz русумли автомобилни бошқариб кетаётган 22 ёшли Д.Р. (қиз бола) пиёдалар 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли Х.М.ни уриб юборган. Шундан сўнг, 33 ёшли И.К. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль билан тўқнашган.
Бошқарма маълумотига кўра, ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганиляпти.
ЙТҲ натижасида 41 ёшли Г.Д. тан жароҳатлари олган. Бошқа пиёда 58 ёшли Х.М. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь