Тошкентда 2 яшар қизча ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Кеча, 2 июль куни Тошкентнинг Учтепа туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 яшар қизча ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ЙТҲ соат 12:00 да Учтепа тумани Хондамир кўчасида юз берган. Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 38 ёшли Зафар Н. пиёдани уриб юборган. Натижасида 2 ёшли С.Х. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

ЙТҲ ҳайдовчи тўсатдан йўлга чиқиб олган болани кўрмай қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда. ЙТҲ жойи – маҳалланинг ичи.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг