Тошкентда 18 ёшли маст ҳайдовчи симёғочга урилди. Йўловчи ҳалок бўлди
Жамият
−
22 Август 2020
8608Жорий йилнинг 20 август куни Тошкент шаҳрида Lacetti иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисасида навқирон йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 2002 й.т. Ш.А. Lacetti русумли транспорт воситасида маст ҳолда ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратувчи бўлагида ёритиш чироқлари ўрнатилган темир симёғочга урилган.
Натижада, ушбу автомобиль йўловчиси 19 ёшли И.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Автомобиль ҳайдовчиси 18 ёшли Ш.А. ва йўловчиси 19 ёшли Қ.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь