Тошкентда 17 ёшли ўсмир ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
29 Июль 2023
6365Жорий йилнинг 27 июль куни пойтахтда 17 ёшли ўсмирни Malibu-2 машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 июль куни соат 23:15 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида 2002 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги Malibu-2 машинаси билан пиёда А.С.ни уриб юборган.
Маълум бўлишича, 2006 йилда туғилган А.С. йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш қисмидан кесиб ўтаётган пайтида мазкур ҳодиса содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ўсмир олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь