Тошкентда 17 ёшли “ҳайдовчи” ЙТҲ содир этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Кеча, 22 апрель куни соат 21:00 ларда Тошкентнинг Сергели туманида Nexia ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Тумандан ўтган ТХАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган фуқаро С.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган DAF русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Натижада, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

781

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made