Тошкентда 15 яшар бола ЙТҲ содир этди
Жамият
−
10 Декабрь 2021
12197Жорий йилнинг 8 декабрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 15 ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 22:00 да Шифо-нур ва Талабалар кўчалари кесишмасида юз берган. Cobalt автомобилини тегишли ҳуқуқсиз бошқарган 15 ёшли А.М. қарама-қарши ҳаракат йўлигига чиқиб, 33 ёшли Р.И. бошқарувидаги Matiz автомобилига тўқнашган.
Тўқнашувдан сўнг Cobalt ҳаракатни бошқарувсиз давом эттириб, дарахтга тўқнашган ва ёнишни бошлаган. Ёнғин воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўчирилган.
Тўқнашув оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳати билан тиббиёт муассасасига етказилган. Хабарда айтилишича, уларнинг ҳолати қониқарли.
Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов текширув ўтказилмоқда.