Тошкентда 141 та мактаб ўқув йилини анъанавий бошлади (рўйхат)

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида бугун, 14 сентябрдан бошлаб 318 та мактабдан 141 таси ўз фаолиятини анъанавий тарзда йўлга қўйди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати хабар берди.

Мактабларнинг очилиши санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларнинг коронавирус кўрсаткичи ҳамда халқ депутатлари туман кенгашларининг тегишли қарорлари билан амалга оширилади.

Мактаблар рўйхати:

1. Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб.

2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.

3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ.

4.  Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.

5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 76, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.

6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.

7. Чилонзор туманидаги 66, 184, 200, 280-сонли мактаблар.

8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 40, 41, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 262, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.

9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.

10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.

11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.

“Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндашишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз”, дейилади Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг