Тошкентда 12 ёшли қизнинг зўрлаб ўлдирилиши бўйича жиноят иши судда кўриб чиқилади
3-саҳифа
−
11 Май 2023
16109Жорий йилнинг январида пойтахт Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида содир этилган 12 ёшли қизнинг қотиллиги билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди. Бу ҳақда Бош прокуротура Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2 қисми “в”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича гумонланувчи 29 ёшли эркак жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган. Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган эди. Гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь