Тошкентда 11 яшар қизнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

3-саҳифа

image

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида маст ҳолда транспорт бошқариб 11 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар берди.

Судда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятини қилганликда айбланаётган судланувчининг иши кўриб чиқилган. Иш ҳужжатларида келтирилишича, 2022 йилнинг декабрь ойида судланувчи 4 нафар йўловчи билан маст ҳолда Lacetti автомобиль бошқариб кетаётганда, Cobalt русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси У.Т., Cobalt ҳайдовчиси М.А. ҳамда унда бўлган 2011 йилда туғилган йўловчи М.М. тан жароҳатлари олган. Cobalt автомашинаси салонида бўлган 11 ёшли қиз кўрсатилган ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Суд ҳукми билан судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Судланувчидан жабрланувчи фойдасига 39 801 112 сўм ундирилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг