Тошкентда “ҳунар кўрсатган” тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 26 май куни Тошкент шаҳридаги ер ости йўлининг бирида тўй кортежида бир нечта автомобиль хавфли манёвр қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Таъкидланишича, мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, Lacetti ҳайдовчиси 2001 йилда туғилган Ж.Р. ҳамда 4 та Mercedes-Benz ҳайдовчилари 2000 йилда туғилган Ж.Й., 1988 йилда туғилган Ш.Х., 1996 йилда туғилган Д.Қ. ва 1984 йилда туғилган А.Х.ларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жарима ҳайдовчилар тўй кортежи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made