Тошкентда Ҳажга юбориш учун одамларни 37,2 минг долларга чув туширганлар ушланди

3-саҳифа

image
Бош прокуратура Ҳаж ва Умрага юбориш билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди north_east

Бош прокуратура Ҳаж ва Умрага юбориш билан шуғулланаётганларни огоҳлантирди

Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларида лицензияга эга бўлмаган МЧЖларнинг Ҳаж сафарига юборишни ваъда қилиб, алдов йўли билан одамларнинг пулини қўлга киритган ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Жумладан, Учтепа туманида жойлашган “Маҳдий туризм” МЖЧ ходими 1995 йилда туғилган А.Ж. тўрт фуқарога Ҳаж сафарига юборишни ваъда қилган. У ташкилотнинг ушбу фаолият тури билан шуғулланишга лицензияси йўқлигини била туриб, улардан алдов йўли билан 27 минг 200 доллар олаётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Яна бир ноқонуний ҳолат шаҳарнинг Шайхонтоҳур туманида қайд этилган. “Соҳил туризм” МЖЧ директори 1991 йилда туғилган С.Н. икки фуқаронинг ишончига кириб, уларни Ҳаж сафарига юборишни ваъда қилиб, бундай фаолият тури билан шуғулланишга лицензияси бўлмаса-да, 10 минг доллар олган вақтида холислар иштирокида ушланган.

ИИББ хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этилган. Ушбу шахслардан ва сайёҳлик фирмаларидан жабр кўрган фуқаролардан эса ИИББ нинг 71-206-43-02 рақамига ёки 102 рақами орқали мурожаат қилиш сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг