Тошкентда ҳайдовчи ва йўловчи психотроп моддалар билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
04 Март 2024 5751 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Олмазор туманида ҳайдовчи ва йўловчининг ёнида тақиқланган моддалар борлиги аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 2 март куни соат 03:00 ларда Олмазор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори ва ППХ ходими томонидан Spark русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи М.Ж. ва 1995 йилда туғилган йўловчи Б.А.ларнинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.
Холислар иштирокида иккала фуқаро текширилганда М.Ж.нинг ёнидан 7 дона жигар рангли, ўткир ҳидли сақичсимон моддалар топилган. Текширув давомида йўловчиси Б.А.нинг ёнидан 3 дона Zadeks номли психотроп дори воситаси ва пул купюрасига ўралган оқ рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда топилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган моддалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда психотроп дориларни сотаётган “аптекачи” ушланган эди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь