Тошкентда ҳаво ифлосланиши фонида иссиқхоналарга рейд уюштирилди (видео)
Жамият
−
25 Ноябрь 2901 1 дақиқа
Тошкент шаҳри ва вилоятида ярим тунда иссиқхоналарга рейд уюштирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кескин ошгани аҳоли ўртасида жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Мавжуд вазиятни бартараф этиш мақсадида Администрация раҳбари топшириғига биноан Экология мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кенг кўламли рейд тадбирлари бошлаб юборилган.
Рейдлар давомида ҳаво сифати мониторинги, ҳаво ифлосланишига таъсир кўрсатаётган асосий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Экологик меъёрларни бузаётган иссиқхоналар, турли хил печлар ва ҳавога зарарли моддалар чиқараётган корхоналар фаолияти Ишчи гуруҳ томонидан текширилмоқда.
Атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида кенг кўламли экологик ҳаракат бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш юзасидан махсус комиссия тузилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь