Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналарни дарахт босиб қолди
Crime
−
11:32 2097 1 minute
Бугун, 2 сентябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ҳаракатланиб бораётган 2 та автомашина устига дарахт синиб, қулаб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 05:32 да Мирзо Улуғбек тумани “Шаҳрисабз” МФЙ, Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида дарахт синиб, қулаши оқибатида ҳаракатланиб бораётган автомобиллар устига тушган.
Воқеа жойига қутқарув экипажлари ва ҳамкорликдаги хизматлар жалб этилган ҳамда олиб борилган тезкор чоралар натижасида йўлдаги тўсиқлар бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Lacetti русумли автомобиль йўл четидаги дарахтга бориб урилган эди.
Live
All