Тошкентда иккита юк машинаси ва Cobalt иштирокида “авария” содир бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 26 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни соат 01:00 ларда Сергели тумани Хонобод кўчаси 12-бекат қаршисида 2002 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли юк машинаси, 2001 йилда туғилган Д.Ш. бошқарувида бўлган Cobalt ҳамда 1957 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувида бўлган HOWO русумли юк машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

“ЙТҲ оқибатида MAN ҳамда HOWO русумли юк машинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ҳам 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг