Тошкент жиноятчилик марказига айланди...ми?

Жамият

image

Пойтахт Тошкент оғир ва ўта оғир жиноят қайд этиш бўйича республикада салбий 1-ўринни эгаллади. Бугунги кунда содир этилаётган оғир жиноятлар ичида энг кўпи ёшлар ўртасида қайд этилмоқда. Бу ҳақда 26 июнь куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлисида айтилган.  

Йиғилишда Тошкентдаги 514 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 369 тасида жиноят содир этиш камайишига эришилган бўлса, 40 тасида ошган.  Қайд этилган ҳолатлардаги қотиллик ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг деярли ярми ёшлар томонидан содир этилган. Бу эса республикада энг ёмон салбий кўрсаткични кўрсатмоқда. 

Aнжуманда айтилишича, жами 79 нафар вояга етмаган шахс томонидан 1 тадан қотиллик, номусга тегиш, товламачилик, 5 тадан оғир тан жароҳати етказиш ва босқинчилик, 36 та ўғрилик жиноятлари содир этилган. 

Шунингдек, Тошкентда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар ўн биринчисини ўғрилик, ҳар бешинчисини эса фирибгарлик каби жиноятлар ташкил этган.

Жорий йилнинг январь – май ойлари мобайнида Тошкент шаҳарида 896 та оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилган бўлиб, республикада бу кўрсатгич салбий 1-ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, маҳаллалар ҳудудида 1 245 та содир этилган жиноятларнинг жами жиноятга нисбатан салмоғи 43 фоизни ташкил этиб, шу турдаги жиноятлар ҳам республикада салбий 1-ўринни қайд этган.

Жами қотиллик жиноятларининг 9 таси ёшлар, 4 таси хотин-қизлар, 3 таси илгари судланганлар, 8 таси маст ҳолда ҳамда 14 таси ўткир тиғли жисмдан фойдаланиб содир этилган.

Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар еттинчиси ўғрилик, ҳар бешинчиси эса фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг