Тошкент йўлларини таъмирлаш учун 14 млрд сўм ажратилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида йўлларни таъмирлаш ишлари учун 14 млрд сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг кеча, 17 апрель куни қабул қилинган “Тошкент шаҳридаги айрим йўлларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Маълум қилинишича, мазкур маблағлар шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан йўналтирилади ва йўл таъмири билан боғлиқ харажатларни қоплашга сарфланади.

Қарорга кўра, пойтахтнинг 12 та туманига ҳар бирига 1 млрд сўмдан, жами 12 млрд сўм ажратилади. Яна 2 млрд сўм марказий кўчаларни сақлаш, эксплуатация қилиш ва таъмирлашга ихтисослашган бошқармага берилади.

Мазкур қарор ижроси устидан назорат Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов зиммасига юклатилган.

Маълумот учун, ўтган йили ҳам жамғарма ҳисобидан йўл таъмири учун 12 млрд сўм ажратилиб, туманлар ўртасида тенг тақсимланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда охирги 7 йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент таъмир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг