Тошкент ёмғирлар мавсумида нега Венецияга айланади?
Жамият
−
07 Август 2019
5557Жорий йилнинг ёғингарчиликлар мавсумида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сув тшқинлари юз бериб, шаҳар кўчаларини сув босди. Жумладан, пойтахт Тошкент шаҳри ҳам сув тошқинларидан бебахра қолмади.
Апрель-май ойларидаги баъзи кучли ёмғирлар натижасида пойтахт кўчаларида ҳаракатланиб бўлмай қолди. Кучли ёмғир Тошкентда дренаж тизими абгор аҳволда эканини кўрсатди.
Ёғингарчилик мавсумида шаҳар кўчаларига нега сув тошиб кетади? Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ҳаёт Иноғомов шу ҳақда маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, янги иморатлар қурилаётганда дренаж тизими яхши ҳисобга олинмаяпти.
“Ерларни темир-бетон қоплама эгаллаётгани сабабли сув филтрацияси секинлашяпти. Шунингдек, қурилишга рухсат берувчи ташкилотлар томонидан дренаж-ирригация шароитлари ҳисобга олинмаяпти. Ваҳоланки, турар ва нотурар жой бино қураётганда дренаж тизими ҳам кўрсатиб ўтилади”, деди Иноғомов.
Ҳоким ўринбосари сув тошқинига одамларнинг экологик маданияти ҳам таъсир кўрсатаётганини айтиб ўтди.
“Якунида дренаж тизимига оид жой бўлган кўчага ахлат ташлаш маданиятсизлигидан тортиб, дарахтларни кесилиши ҳам сув тошқинлари юзага келишига сабаб бўлади. Тошқинлар юз берган кунлари 50 фоиздан ортиқ ҳудудларда сув тўпланиши ҳолатлари елим ҳалталар ва ичимликдан бўшаган идишларнинг дренаж тизимига тиқилиб қолишидан юзага келди”, деди Ҳаёт Иноғомов.
Ҳоким ўринбосарининг маълум қилишича, бундан ҳолларнинг олдини олиш учун бугунгача қатор чоралар кўрилган. Жумладан, Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида 150 метрдан ортиқ, Олмазор тумани Кичик ҳалқа йўлига 80 метрдан ортиқ, Мирзо Улуғбек тумани Абдужалил Матқовулов кўчасида 50 метрдан ортиқ қувур ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь