Тошкент вилоятидаги туғруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этди

3-саҳифа

−

image

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги туғруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.  

Аниқланишича, бугун, 14 июль куни соат 06:45 да фуқаро М.Д. Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 3-ҳомиладорлик 38 ҳафта 2-туғиш ўткир ичак инфекцияси сепсис, септик шок, гиповалиник шок, иситмаси юқори ҳолатдаги ташхиси билан олиб келинган.

Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, 30 ёшли М.Д. соат 08:10 да вафот этган.

Ҳозирда Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан аёлнинг ўлими ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг