Тошкент вилоятида юк поезди одам уриб юборди
Жамият
−
05 март 2019 8413 1 дақиқа
Тошкент вилояти Қибрай туманида бир одам юк поезди уриб кетиши натижасида қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 4 март куни Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди “Қибрай” ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган.
Натижада М.М. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
“Ҳурматли фуқаролар! Темир йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёрликни ошириб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август