Тошкент вилоятида юк машинаси ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 29 июнь куни Тошкент вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида юк автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса соат 18:30 ларда, Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 848-километрида содир бўлган. “Камаз” русумли юк транспорт воситаси “Сирдарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб, МАN русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув оқибатида “Камаз” русумли юк автомобилида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда юк машинасида ёнғин чиққан эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг