Курс UZS

USD

12 920.44

5.44

EUR

14 252.54

295.3

RUB

153.52

-0.03

Тошкент вилоятида йирик авария юз берди

Жамият

image

Бугун, 1 апрель куни Тошкент вилоятида Howo, Зил, Cobalt ва Nexia русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, соат таҳминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 34-километрида 4 та транспорт воситаси – Howo ва Зил русумли юк автомобиллари ҳамда Cobalt ва Nexia русумли енгил автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида Nexia-2 русумли автомобиль бошқа бир автомашина билан тўқнашганди ва оқибатда ёниб кетганди. ЙТҲ ва ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти авария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг